Линклар

Яманда ўтган ой бошларида маҳаллий қабила тарафидан ўғирлаб кетилган тожикистонлик ўзбек шифокори Ҳамиджон Олчибоев қарийб қирқ кундан бери гаровда қолмоқда.

Олчибоев Озодлик билан суҳбатда Тожикистон ҳукумати ва уни Яманда ишга ëллаган Россиянинг "Техностройэкспорт" ширкати жиддий ҳаракат қилмаса, ўзининг ўлдирилиши муқаррарлигини айтмоқда.

- Ҳозирча ҳеч ўзгариш йўқ, агар талабимизни ҳукумат бажарса қўйиворамиз дейишяпти. Ҳозирча бирон натижа йўқ, ўтирибмиз шу ерда,- деди Олчибоев.

Шабвадаги қабила вакиллари 2009 йили декабр ойида ҳукумат кучларининг ҳаво ҳужумларида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳукуматдан товон пули ундириш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга эришиш мақсадида шифокорни ўғирлаганлар.

Бу ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 45 одамнинг ҳалок бўлгани айтилади. Яман ҳукумати бир неча йилдан буён АҚШ билан ҳамкорликда Ямандаги Ал-Қоида гуруҳларига қарши амалиётларни ўтказиб келади.

Яманда хориж фуқароларининг ўғирлаб кетилиши ва уларнинг озод этилиши эвазига турли талабларнинг қўйилиши тез-тез рўй бериб туради.
XS
SM
MD
LG