Линклар

Ойлар давомида четдан ёрдамга мухтож эмаслигини таъкидлаб келган Португалия Европа Иттифоқидан молиявий мадад сўрамоқда.

10,5 миллион аҳолиси бўлган Евро пул бирлигига ҳудудидаги бу давлат ҳозир иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

Португалия ЕИдан молиявий ёрдам сўрашга мажбур бўлган биринчи аъзо давлат эмас. Бундан аввал Греция ва Ирландия ҳам ЕИ аъзоларидан ёрдам сўраган эди.

Мамлакат бош вазири Жозе Сократе парламент қаршилигига қарамай мамлакат четдан ёрдамга мухтож эканини қайд этди.

Сократе ҳозирча бу борада рақамларни айтмади, лекин Евро ҳудуд расмийлари бу мамлакат иқтисодини қутқариш учун 60-80 миллиард евро лозимлигини қайд этишмоқда.
XS
SM
MD
LG