Линклар

Афғон расмийларига кўра, Қандахордаги полиция бўлинмасига худкуш бомбачилар ва қуролланган шахслар ҳужум қилган.

Уч нафар ҳудкуш полиция биноси олдида ўзларини портлатган, бошқалари полициячиларга қарата қуроллардан ҳужум қилган.

Маҳаллий полиция раҳбари Хон Муҳаммад Мужоҳид ҳужум оқибатида афғон хавфсизлик ҳизматининг олти нафар ходими ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG