Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:14

Қирғизистонда инқилоб қурбонлари хотирланди


Инқилоб қурбонларини хотирлаганлар орасида президент Роза Ўтунбаева билан бошқа амалдорлар ҳам кўриш мумкин эди.
Инқилоб қурбонларини хотирлаганлар орасида президент Роза Ўтунбаева билан бошқа амалдорлар ҳам кўриш мумкин эди.

7 апрел куни Қирғизистонда 2010 йилнинг шу кунида содир бўлган навбатдаги инқилоб қурбонлари хотирланди.


Ўтган йили 7 апрел куни содир бўлган баъзилар инқилоб деб атаган, бошқлар давлат тўнтариши деяётган ҳодисада 90 га яқин одам нобуд бўлган эди. Ўшанда ҳокимиятни сақлаб қолишга ҳаракат қилган президент Бакиев 6 апрелдан 7 апрелга ўтар кечаси мухолифат лидерларининг оммавий тарзда қамоққа олинганидан норози бўлган ўн минглаб намойишчиларга қарата ўқ оттирган эди.

2010 йил 7 апрел воқеаси қурбонинг онаси.
Орадан бир йил ўтиб, Бишкекда ўша қонли кунлар хотирланди. Хотира тадбири ўтган йилнинг 7 апрел куни халок бўлган норозилар дафн этилган Ата бейит қабристонидан бошланди. Бу ерга ҳукумат раҳбарлари, марҳумларнинг яқинлари ва минглаб оддий фуқаролар йиғилдилар.

- Биз эркинликни, инсон ҳаётининг асоси бўлган ҳуқуқни ва демократик давлатни асосладик. Биз ҳокимият монополиясини бекор қиламиз, коррпуция ва криминални йўқ қиламиз. Демак 7 апрел ғояларини амалга ошир йўлидаги кураш давом этаверади негаки бизнинг чинаккамига демократик бўлган, эркин ва озод Қирғизистонда яшагимиз келади,- деди Роза Ўтунбаева.

Ата бейит қабристонидаги тадбирдан сўнг Бишкек кўчаларида 7 апрелвоқеалари иштирокчиларининг пиёда юриши бошланди. Улар ўтган йилнинг 7 апрелида милиция ва махсус хизматлар тўсиқларидан ошиб ўтиб, майдонга етиб келган йўлларини бугун қайта босиб ўтдилар. Пиёда юриш жараёнида, яъни соат 14 дан 16 гача Бишкекнинг марказий кўчаларида автомобил қатнови тўхтаб қолди. Бу юришда 5 мингдан ошиқроқ одам иштирок этди.

Бишкек майдонларида 7 апрел куни содир бўлган воқеалар акс эттирилган театрлаштирилган томошалар намойиш этилди.
Айни пайтда қирғиз жамиятида 7 апрел инқилоби ўз мақсадига етдими, деган савол ҳам пайдо бўлмоқда. Кўпчилик сиёсатшунослар фикрича, 7 апрелд инқилобидан сўнг Қирғизистоннинг парламент бошқарувилдаги давлатга айланиши катта ютуқдир. Айни пайтда парламент тарафидан шакллантирилган коалицион ҳукуматнинг заифлиги эса ютқузиқдир. Бу борада фикр билдирган Қирғизистон собиқ давлат котиби Ишенбай Абдураззоқов мана буларни айтди:

- Парламент бошқаруви ўзининг фойдали эканини исбот қилди. Бироқ бу тизимни тўғри қўллай олиш учун қирғиз сиёсий элитаси ҳам тайёр бўлиши керак. Ҳозир айни мана шу сиёсий билм ва маданият етишмаяпти,- дейди Ишенбай Абдураззақов.
XS
SM
MD
LG