Линклар

logo-print

Тошкентда ЕИ вакиллари ва МО ташқи ишлар вазирлари учрашади


Тошкентда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашуви бўлди.

Йиғилишда ЕИнинг МО билан янги шериклик старатегиясини амалга ошириш доирасида ўзаро алоқаларнинг ҳозирги аҳволи ва уни ривожлантириш, савдо-иқтисодий муносабатлар, энергетика, атроф-муҳит ҳимояси, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, чегаралар хавфсизлигини таъминлаш, наркотиклар контрабандасига қарши курашда минтақавий ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистондаги вазият ва минтақа хавфсизлиги билан боғлиқ бошқа муҳим масалалар хусусида фикр алмашилди.

ЎзА ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари ва Европа Иттифоқи делегациясининг икки томонлама музокаралари охирида Ўзбекистон ва Европа ҳамжамиятлари ўртасидаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида протокол имзоланган.

7 апрел куни Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирлари даражасида сиёсий маслаҳатлашувлар ҳам бўлиб ўтган.

Тошкент учрашувида Европа Иттифоқининг жорий раиси Венгрия ташқи ишлар вазири Янош Мартони, ЕИнинг ривожланиш масалалари бўйича комиссари Андрис Пибалгс ва Иттифоқнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пер Моррел, шунингдек, МО давлатлари ташқи сиёсат маҳкамаларининг раҳбарлари иштирок этдилар.
XS
SM
MD
LG