Линклар

logo-print

Японияда яна кучли зилзила рўй берди


Кучли зилзила оқибатида электрсиз қолган Ямагата шаҳри, 7 апрел 2011 йил

Кучли зилзила оқибатида электрсиз қолган Ямагата шаҳри, 7 апрел 2011 йил

Япониянинг шимоли-шарқида 7,4 балл куч билан яна зилзила рўй берди.

Дастлабки хабарга кўра, кеча рўй берган ер силкиниши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одам жароҳатланган.

Бундан ташқари Онагава ва Хигасидоридаги атом элктр станцияларида муаммолар юзага келгани айтилоқда.

Зилзила эпицентри Мияги префектураси қирғоқларига яқин экани маълум қилинди.

11 март куни Япония шимоли-шарқида 8.9 балл куч билан зилзила ва унинг ортидан сув тўфони рўй бергани оқибатида Фукусима Дайичи атом электр станциясида ядровий фожиа юз берди.

Табиий офатдан ҳалок бўлганлар сони ўтган ҳафтада расман 10600 кишидан ошди. 16 ярим мингга яқин одам бедарак йўқолгани эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG