Линклар

Обама ва Конгресс аъзолари бюджет масаласини муҳокама қилди


АҚШ президенти Барак Обама

АҚШ президенти Барак Обама

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Конгресс лидерлари билан бюджет масаласида музокара ўтказди.

Демократлар ва Республикачилар мамлакатнинг улкан қарзини камайтириш учун қайси соҳаларга федерал бюджетдан маблағ ажратишни қисқартириш кераклиги борасида бир хил фикрда эмас.

Агар жума кунига белгиланган мухлат давомида келишувга эришилмаса, шанба куни федерал ҳукуматнинг қатор идоралари пул йўқлиги боис ўз фаолиятини тўхтатиши керак бўлади.

Сенатдаги нуфузли демократ Харри Рейд белгиланган муддатда келишувга эришилишига умид қилмаётганини айтди.
XS
SM
MD
LG