Линклар

Россия фазо тадқиқотларини ривожлантиради


Россия Бош вазири Владимир Путин

Россия Бош вазири Владимир Путин

Россия Бош вазири Владимир Путин Россия Қуёш системасини ўрганиш ишларини ривожлантиришини айтди.

Юрий Гагарин инсоният тарихида илк бор фазога парвоз қилганининг 50 йиллиги арафасида сўзлаган Путин Россия Халқаро фазо станциясига космонавтлар олиб чиқишдан ташқари бошқа режаларга ҳам эга эканини айтди.

- 2013 йилдан бошлаб биз Плесецк космодромида ракета ташувчи “Ангара”нинг енгил ва оғир турини учиш-конструкторлик синовини ўтказа бошлашимиз керак. Бундан ташқари “Рус-М” ракета ташувчини яратиш керак. У одам парвоз қиладиган ва юк ташувчи ракеталарни орбитага олиб чиқади, - деди В.Путин.

Россия 2010 – 2011 йилларда фазо тадқиқотлари соҳасига 7 миллиард 90 миллион доллар маблағ ажратиб, дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган.

Ҳозирда АҚШ, Европа Фазо тадқиқотлар маркази ҳамда Франция фазо тадқиқотлари соҳасига энг кўп маблағ сарфламоқда.
XS
SM
MD
LG