Линклар

Киевда МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланади.

8 апрел кунги учрашув кун тартибида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 20 йиллиги ва Иккинчи жаҳон уруши бошланганининг 70 йиллигига тайёргарлик, гуманитар соҳада давлатлараро ҳамкорлик, фан ва маданият, хавфсизлик, миграция ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликка оид 13та масала муҳокама этилиши кутилмоқда.

Йиғилишда Ташқи ишлар вазирлари МДҲ доирасида минтақавий ва халқаро миқёсдаги муҳим масалалар бўйича ҳам фикр алмашадилар.

Киев учрашувида МДҲ давлат раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари кенгашининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўрилиши режаланган.

МДҲга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг охирги учрашуви 2010 йил декабр ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтган эди.
XS
SM
MD
LG