Линклар

НАТО учқичлари Ливия партизанларига янглиш ҳужум қилди


Ливия партизан кучлари Брега ташқарисида фронт томон кетмоқда, 7 апрел 2011 йил

Ливия партизан кучлари Брега ташқарисида фронт томон кетмоқда, 7 апрел 2011 йил

НАТО учқичлари Ливиянинг нефт экспорт қиладиган Брега шаҳри ташқарисида партизан кучларига ҳужум қилди. Ливия партизанлари лидери Абдул Фаттоҳ Юнус тўрт одам нобуд бўлган ва 14 киши яраланган ҳужум учун партизанлар НАТОдан тушунтириш кутаётганини айтди.

Юнус НАТОнинг мақсадини ҳеч ким савол остига қўймаётганини сўзига қўшимча қилди.

НАТО янглиш ҳужум уюштирилганини тан олмади.

Бироқ воқеа содир бўлган минтақа “аниқ эмаслиги ва у ерда ҳаракатланувчи қуроллар барча томонга қараб ҳаракат қилаётгани”ни айтди.

Ассосиэйтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, бомбардимондан кейин Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар олдинга силжигани тўғрисида хабар тарқалганидан сўнг минглаб аҳоли ва партизанлар исёнчилар назоратида бўлган Аждабия шаҳрига қочган.
XS
SM
MD
LG