Линклар

Нурсултон Назарбоев президент сифатида яна қасамёд қилади


Нурсултон Назарбоев сайлов ғолиби бўлганидан сўнг, Остона ш., 4 апрел 2011 йил

Нурсултон Назарбоев сайлов ғолиби бўлганидан сўнг, Остона ш., 4 апрел 2011 йил

Қозоғистон пойтахти Остонада бугун яна президент этиб сайланган Нурсултон Назарбоевнинг инагурация маросими бўлиб ўтади.

Тантанали маросим тугаганидан кейин вазирлар маҳкамасининг йиғилиши бўлади. Республика қонунчилигида президент ўз вазифасини бажаришга киришганидан сўнг мамлакат ҳукумати истеъфога чиқиши назарда тутилган.

3 апрел куни муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловида Нурсултон Назарбоев сайловчиларнинг 95 фоиз овозини олди.

8 апрел кунги тантанали маросим Назарбоевнинг тўртинчи инагурация маросими бўлади.

70 яшар Назарбоев Қозоғистонни қарийиб 22 йилдан буён бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG