Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда 3 кг героин билан қўлга тушди


Жанубий Қозоғистон вилояти милицияси ходимлари Ўзбекистон фуқаросидан уч килограмм героин тортиб олиб мусодара қилдилар.

Жанубий Қозоғистон вилояти ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълумотига кўра, Сариагаш милициясининг 1-бўлими ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Қозоғистон ҳудудига айланма йўллар билан героин олиб ўтишга уринган 41 яшар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Унга нисбатан Қозоғистон жиноят кодексининг 259-моддаси (гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни ноқонуний равишда тайёрлаш, сотиш, сақлаш, ташиш) ва 250-моддаси (муомаладан тортиб олинган буюмларнини контрабанда қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG