Линклар

Жаҳон банки Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш лойиҳасини молиялаш мақсадида Тошкент ҳукуматига 93 миллион долларлик кредит ажратишга қарор қилди.

Жаҳон банки матбуот хизматига кўра¸ мазкур лойиҳа аҳолининг сифатли тиббий-санитария ëрдамидан фойдаланиш имконларини кенгайтириш¸ қишлоқ касалахоналарининг моддий аҳволини яхшилаш¸ ҳамда юқумли бўлмаган касалликларни мониторинг қилишнинг самарали усулларини йўлга қўйишни назарда тутади.

Ўзбекистон ҳукуматига 35 йил муддатга берилаëтган бу кредит Жаҳон банкининг Халқаро тараққиëт уюшмаси ҳисобидан 10 йиллик имтиëз билан ажратилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистон аҳолиси турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қатор дастурларни молиялаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG