Линклар

Назарбоев яна президент сифатида қасамëдга келтирилди


Назарбоев ҳам Қуръон¸ ҳам конституцияга қўл қўйиб¸ қасамëд ичди.

Назарбоев ҳам Қуръон¸ ҳам конституцияга қўл қўйиб¸ қасамëд ичди.



Бугун Нурсултон Назарбоев тўртинчи бор Қозоғистон президенти сифатида қасамëдга келтирилди.

Маросимдаги нутқи давомида Назарбоев жамиятни янада демократлаштириш ва сиëсий ислоҳотларни тезлатишга ваъда берди.
Президент қасамëдга келтирилгач¸ Қозоғистон ҳукумати конституцияга мувофиқ¸ президентга ўз истеъфосини топширди. Аммо парламент дарҳол Бош вазир Карим Масимовни ўз лавозимига қайта сайлади.

Эндиликда Масимов 10 кун ичида вазирлик лавозимига номзодлар рўйхатини президентга тақдим этади. Янги ҳукумат таркиби президент тасдиғидан ўтгач¸ расман ишга киришади.

Нурсултон Назарбоев 22 йилдан бери Қозоғистонни бошқариб келмоқда. 3 апрел куни муддатидан аввал ўтказилган президент сайловларида¸ Марказий сайлов комиссиясига кўра¸ Назарбоев 95 фоиздан кўпроқ овоз билан қайта лавозимига сайланди.

ЕХҲТ сайловлар давомида жиддий қонунбузарликлар кузатилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG