Линклар

Ўзбекистон Тожикистонга сотаëтган газ нархини оширди


Кейинги 5 йил ичида нархлар қимматлагани боис Тожикистон сотиб олаëтган ўзбек гази ҳажми қарийб беш бараварга қисқарди.

Кейинги 5 йил ичида нархлар қимматлагани боис Тожикистон сотиб олаëтган ўзбек гази ҳажми қарийб беш бараварга қисқарди.


Ўзбекистон ҳукумати Тожикистонга узатиладиган табиий газ нархини оширди¸ деб хабар қилади тожик расмий агентликлари.

"Тожиктрансгаз" давлат ширкати расмийсига кўра¸ 7 апрелдан бошлаб Тожикистон ҳар минг куб метр ўзбек гази учун 227.85 АҚШ доллари ўрнига 249 АҚШ доллари тўлаши лозим.

Тожик расмийси изоҳича¸ нархдаги ўзгаришга жаҳон бозорида нефт ва газ нархининг қимматлагани сабаб бўлган.

Ўтган йили Тожикистон ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 254 АҚШ доллари тўлаган эди.

2010 йилда Тожикистон Ўзбекистон ҳукумати билан 220 миллион куб метр газ сотиб олиш бўйича шартнома тузган.
XS
SM
MD
LG