Линклар


Ўн минглаб яманликлар бугун жума намозидан сўнг президент Али Абдуллоҳ Солиҳ истеъфосини талаб қилиб яна кўчаларга чиқди. Пойтахт Санаа¸қолаверса Таиз каби йирик шаҳарларда Солиҳ ҳукуматига қарши шиорлар кўтарилган намойишлар бўлиб ўтди.

Айни пайтда¸ бутун Яман бўйлаб йиғилган президент Солиҳ тарафдорларидан 100 мингга яқини ҳам пойтахт Санаада юриш қилиб¸ унинг президентликда қолишини талаб этдилар.

Айни пайтда Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Солиҳдан истеъфога чиқиш ва ҳокимиятни вице-президент Абду Рабо Мансурга топширишни сўради¸ аммо Яман президенти бу сўровни рад қилди.

Яманни 40 йилдан бери бошқариб келаëтган президент Солиҳга қарши намойишлар икки ойдан бери давом этмоқда ва ҳуқуқ фаолларига кўра¸ хавфсизлик кучларининг намойишчиларга қилган ҳужумлари оқибатида ҳозирга қадар 100 дан ошиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG