Линклар


Бағдод АҚШ ҳарбийлари қўлига ўтганининг саккиз йиллиги арафасида бугун минглаб ироқликлар бугун Америкага қарши намойишга чиқдилар.

Бағдоднинг марказий Адҳамия районидаги Абу Ҳанифа масжиди олдида тўпланган намойишчилар “Босқинчилар бу ердан кет!”¸ “Америка бу ердан кет!” “Биз Бағдодни эркин кўришни истаймиз!” деган шиорларни кўтариб олишди.

Айни шундай намойиш ғарбий Анбар вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Мусулмон уламолари уюшмасинининг билдиришича¸ Бағдод америкаликлар қўлига ўтган 9 апрел арафасида бутун мамлакат бўйлаб АҚШга қарши шундай намойишлар ўтказилади ва улар орқали ироқликлар “босқинчиларнинг Ироқда қолишини оқлашга ҳеч қандай баҳона қолмаганини бутун дунëга очиқ кўрсатадилар”.

Айни пайтда¸ ҳозир Ироқда бўлган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс бугун шимолий Курдистон минтақаси етакчиси Маъсуд Барзаний билан учрашди.

Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари билан ўтказган учрашувида Гейтс¸ АҚШ қўшинлари Ироқда яна бир неча йилга қолиши мумкинлиги ҳақида баëнот берди.

2008 йилда АҚШ ва Ироқ ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишувга мувофиқ¸ АҚШ мамлакатдаги ўз қўшинларини 2011 йил охирига қадар олиб чиқиши лозим. Ҳозирда Ироқда 47 мингдан ошиқ Америка ҳарбийси бор ва Бағдод ҳукумати айни сондаги қўшиннинг яна бир неча йилга қолишини сўрагани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG