Линклар

Сурия хавфсизлик кучлари намойишчиларга ўт очди


Дараадаги тўқнашув манзараси.

Дараадаги тўқнашув манзараси.



Суриядаги ҳуқуқ фаолларининг хабар қилишича¸ бугун яна мамлакат бўйлаб аксил-ҳукумат намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Пойтахт Дамашқ ва бошқа йирик шаҳарларда тўпланган намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар юзага чиққан ва ҳозирча расман тасдиқланмаган маълумотга кўра¸ жанубий Дараа шаҳрида 17 нафардан кўпроқ намойишчи ўлдирилган.

Дамашқда ҳам юзага чиққан айни тўқнашув давомида ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинмоқда.

Айни пайтда¸ аксил-ҳукумат намойишлари Суриянинг курд минтақаларида ҳам юзага чиқди. Намойишлар арафасида президент Башир ал-Ассад кескинликни юмшатиш мақсадида айрим курдларга Сурия фуқаролигини таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG