Линклар

АҚШ Давлат департаменти жаҳондаги инсон ҳақларига баҳо берди


Ҳиллари Клинтон янги ҳисоботни 8 апрел куни тақдим этди.

Ҳиллари Клинтон янги ҳисоботни 8 апрел куни тақдим этди.

8 апрел куни АҚШ Давлат департаменти жаҳондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига оид навбатдаги йиллик ҳисоботини тақдим қилди.



Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Давлат котибининг Демократия¸ инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ëрдамчиси Майкл Познер тақдим этган мазкур ҳисоботдан дунëдаги 190 дан ошиқ давлат ва ҳудуддаги инсон ҳақлари вазиятига доир батафсил маълумот ўрин олган.

Ҳисоботда Яқин Шарқ ва шимолий Африкада амалга ошган халқ инқилоблари олқишланди ва бу сиëсий ўзгаришларнинг интернет¸ хусусан ижтимоий тармоқлар воситасида амалга оширилгани алоҳида таъкидланди.

Айни пайтда¸ авторитар ҳукуматларнинг интернетни бўғиш йўлидаги уринишлари танқид қилинди.

Ҳисобот тақдимотида “дунë бўйлаб барча ҳукуматлар ўз фуқароларининг янги ахборот технологияларидан фойдаланишини рағбатлантириш йўлида кўпроқ вақт ва кўпроқ маблағ сарфлашлари лозим”лиги айтилди.

АҚШ Давлат депратаменти ўз ҳисоботида интернетни бўғаëтган 40 ҳукумат номини алоҳида тилга олади. Улар орасида Саудий Арабистони¸ Хитой¸ Шимолий Корея каби давлатлар сирасида Ўзбекистон ҳам бор.

АҚШ Давлат департаментининг ҳисоботнинг Ўзбекистонга оид ҳисоботлари индаллоси йиллардан бери бир хил : “Ўзбекистон авторитар давлатдир. Бу давлат фуқаролари эса, ўз ҳукуматини тинч ва демократик йўл билан алмаштириш ҳуқуқига эга эмас” деган анъанавий жумла билан бошланиб келинади ва бу йилги ҳисоботнинг ҳам бундан истисно эмаслиги айтилмоқда.

Ҳисобот матнининг 8 апрел куни Вашингтон вақти билан куннинг иккинчи ярмида жамоатчиликка тақдим этилади ва ҳозирча АҚШ дипломатларининг Ўзбекистондаги вазиятга қандай баҳо бергани ҳақида аниқ баҳо бериш имкони йўқ.

Аммо кейинги йилларда Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари учун зарур таъминот юкларининг Ўзбекистон ҳудудидан ўтишига қарам бўлиб қолган Вашингтон¸ Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳақлари вазиятига нисбатан танқидий ëндашувини анча сусайтиргани айтилмоқда.

Шунга қарамай¸ ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари¸ АҚШ Давлат департаменти бу йилги ҳисоботининг кескин руҳда бўлишини кутмоқдалар.

Ҳисоботнинг Ўзбекистонга оид қисми тафсилотларини Озодлик сайтида кузатиб боринг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG