Линклар

Бугун Миср пойтахтида мамлакат хавфсизлик кучлари Таҳрир майдонига йиғилган юзлаб намойишчини тарқатиб юбориш учун осмонга қарата ўқ узди.

Хабарларга кўра, намойишчилар ва полиция кучлари ўртасида рўй берган тўқнашувда икки одам нобуд бўлган.

Норозилар Мисрнинг феврал ойида ағдарилган президенти Ҳусни Муборак ва уни атрофида бўлган собиқ амалдорларни суд қилиш талаби билан норозилик ўтказаётган эди.

Норози оламон жума куни Таҳрир майдонига йиғилди ва тунни шу майдонда ўтказди.

Бу Мисрда сўнгги бир ой ичида кузатилган энг йирик норозилик намойиши эди.

Феврал ойида президент Ҳусни Муборак ағдарилганидан сўнг уни ўрнига келган Маршал Муҳаммад Тантавий бошлиқ янги ҳарбий раҳбарият мамлакат полиция кучлари ноқонуний намойишни тарқатиш учун осмонга қарата ўт очишга мажбур бўлганини билдирди.

Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар жума куни бошқа араб давлатларида ҳам кузатилди. Бундай тўқнашувлар оқибатида Сурияда 20данортиқ одам, Яманда эса 4 одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG