Линклар

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги қийноқлардан хавотир билдирди


АҚШ Давлат Департаменти инсон ҳуқуқлари бўйича эълон этган янги йиллик ҳисоботида Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари ўта жиддий топталадиган мамлакатлар сафига қўшди.

Ҳисоботда Ўзбекистон, Фил Суяги Соҳили, Судан, Зимбабве, Бирма, Хитой, Шимолий Корея, Беларус, Россия ва Афғонистон каби мамлакатлардаги вазиятда жиддий хавотир билдирилади.

Ҳисоботда Ўзбекистон қийноқлар қўлланилиши мунтазам давом этаётган давлат сифатида тилга олинади.

"Конституция ва қонунлар қийноқларни ман этсада, ҳуқуқ-тартибот идоралари хидимлари маҳбуслардан иқрор ва маълумот олиш учун уларни мунтазам калтаклайди ёки бошқа йўл билан таҳқирлашади", -дейилади ҳисоботда.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати тарафидан ҳисоботга муносабат бўлгани йўқ.
XS
SM
MD
LG