Линклар

АҚШ Конгрессида демократлар ва республикачилар мамлакатнинг янги бюджети борасида келишувга эришдилар.

Бу келишув давлат муассасаларининг вақтинча ёпилиши ва давлат ҳодимларининг икки кунга маошсиз қолишидан қутқариб қолди.

Агар Конгрессда янги бюджет борасида муросага келинмаса АҚШда 800 минг давлат ҳодими ойлик тўланмайдиган таътилга юбориши ва давлатга қарашли корхона, муассасалар ёпилиши кутилаётган эди.

АҚШ президенти Барак Обама бюджет борасида эришилган келишувни олқишлади. Конгресс вакиллар палатасида кўпчиликни ташкил этувчи республикачилар жорий молия йилида федерал ҳаражатларни 61 миллиард долларга қисқартиришни талаб этаётган эди.

Демократлар ҳаражатлар 33 миллиард долларга қисқартирилишига рози бўлди. АҚШда жорий молия йили 1 октябрдан бошланган, лекин бутун йил учун бюджет ҳали тўлиқ тасдиқланмаётган эди.
XS
SM
MD
LG