Линклар

Покистонлик ёш бола ҳудкушлик амалига қўл урмоқчи бўлгани учун ватандошларидан кечирим сўради.

3 апрел куни Покистондаги суфийлар қадамжосига уюштирилган ҳудкушлик ҳужумда 40дан ортиқ одам нобуд бўлган эди.

Ўшанда покистонлик болакай белидаги портлагич белбоғи ишламай қолган ва кейинчалик у полиция тарафидан хибсга олинган эди.

Кеча мамлакат телевидениеси мухбири билан суҳбатда исми айтилмаётган покистонлик бола 3 апрел кунги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар яқинларидан кечирим сўради.

Маълум бўлишича, бу бола Шимолий Вазиристондаги Мир Али шаҳарчасида бошқа болалар қатори икки ой давомида махсус амалиёт ўтаган.
XS
SM
MD
LG