Линклар

Миср генераллари норозиларга қарши куч қўллашга тайёр


Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 9 апрел 2011 йил

Қоҳиранинг Таҳрир майдони, 9 апрел 2011 йил

Мисрни бошқараётган генераллар пойтахт Қоҳиранинг марказий майдонида ўтказилаётган намойишга чек қўйиш учун куч қўллашга тайёрлигини билдирди.

Таҳрир майдонига йиғилган минглаб намойишчи ишдан чиққан ҳарбий техника ва тиканли симлар билан баррикадалар қуриб олганидан кейин ҳарбийлар уларни огоҳлантирди.

Норозилар мамлакатни бошқараётган Олий ҳарбий кенгаш тарқатиб юборилишини талаб қилмоқда.

Шанба куни намойишчилар лагерига ҳарбийлар ҳужум қилгани оқибатида камида бир одам нобуд бўлди, 70дан ортиғи яраланди.

АҚШ Таҳрир майдонида бўлаётган воқеалар хусусида ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG