Линклар

Инсон фазога учган куннинг 50 йиллиги дунё бўйлаб нишонланади


Юрий Гагарин Восток фазо кемасида парвоздан олдин, 12 апрел 1961 йил

Юрий Гагарин Восток фазо кемасида парвоздан олдин, 12 апрел 1961 йил

Юрий Гагарин инсоният тарихида илк бор фазода 108 дақиқа парвоз қилганининг 50 йиллиги Россияда 12 апрел куни кенг нишонланади.

Россиянинг Фазо тадқиқотлар агентлиги 49 давлатнинг фазо тадқиқотлар марказлари раҳбарларини Моквага таклиф қилган.

Дунё жамоатчилиги Гагариннинг космосга учишини инсоният тарихидаги мухим воқеалардан бири сифатида тан олган.

Бу сананинг 54та давлатда нишонланиши кутилмоқда.

Лондондаги Британия Кенгаши биноси олдида Гагариннинг ҳайкали очилади.

Ереванда ҳам дунёнинг биринчи космонавтига ҳайкал қўйилади.

Юрий Гагарин фазога учган Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромида эса қатор маросимлар ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG