Линклар

Польша Смоленск авиаҳалокати қурбонларини хотирламоқда


Польша президенти самолёти қолдиқлари.

Польша президенти самолёти қолдиқлари.

Польша президенти Лех Качинский ва ҳукуматнинг ўнлаб расмийси инган самолёт Россияда ҳалокатга учраганига бир йил тўлди.

Варшавада ўтказилган хотира маросимида Польша Президенти Бринослав Коморовский ҳалокатда нобуд бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш маросимида қатнашди.

Коморовский, Бош вазир Доналд Туск ва бошқа расмийлар ҳалокат қурбонларига ўрнатилган ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Польшанинг собиқ президенти Лех Качинский ва ҳукуматнинг 95 нафар юқори лавозимли расмийси Иккинчи жаҳон урушида польшалик 22 минг офицер Катинда собиқ Совет махфий хизмати ходимлари томонидан қатлиом қилинганини хотирлаш учун Смоленск вилоятига кетаётган пайтда уларнинг самолёти ҳалокатга учраган эди.

10 апрел куни Польша пойтахтида самолёт ҳалокати сабабини аниқлаш талаби билан намойиш ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG