Линклар

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Сурия хавфсизлик кучлари шанба куни Дараа шаҳри ва ташқарисида камида 28 одамни ўлдирганини маълум қилди.

Улар бир кун олдин ҳалок бўлган намойишчиларни давф қилиш маросими пайтида ўлдирилган.

Суриядаги олтида инсон ҳуқуқлари ташкилоти эълон қилган қўшма баёнотда 26 киши Дараа шаҳрида 9 апрел куни нобуд бўлгани билдирилган.

Икки киши Хомс саноат шаҳрида отиб ўлдирилган.

Ундан олдин БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия Президенти Башар ал-Ассадга хавфсизлик кучлари жума куни намойишларни куч билан бостиргани хусусида “жиддий ташвиш”да эканини айтган эди.
XS
SM
MD
LG