Линклар

logo-print
НАТО расмийлари Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучларига қарашли 25та танк йўқ қилингани маълум қилди.

НАТО баёнотига кўра, 11та танк Аждабия шаҳрига яқинлашган пайт, яна 14та танк олти ҳафтадан бери қуршовда бўлган ва исёнчилар назоратида қолаётган Мисрата шаҳри ташқарисида йўқ қилинган.

Аждабия шаҳридаги исёнчилар 15 нафар жазоирлик ёлланган жанггари асир олинганини, бир кун олдин содир бўлган отишмада уч нафари ўлдирилганини маълум қилди.

Исёнчилар Муаммар Қаддафийни Чад ва Нигериядан жанггарилар ёллаб уларни исёнчиларга қарши қўяётганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG