Линклар

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати баҳорги-ёзги жадвал бўйича парвозларни амалга ошира бошлади.

Янги жадвалда Россиянинг Москва, Санк-Петербург, Ростов-Дон ва Калининград шаҳарларига парвозлар сони кўпайган.

Ҳаво ширкати матбуот хизматига асосланиб, Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, Фарғона - Москва йўналиши бўйича сешанба кунлари қўшимча рейс қўйилган.

Тошкент - Санкт-Петербург йўналишида якшанба кунларига ҳафтанинг тўртинчи рейси белгиланган.

Айни пайтда 2 июндан 2 сентябргача Тошкент - Рига - Нью Йорк йўналиши бўйича битта қўшимча рейснинг қўшилиши режаланган. Бу парвоз ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
XS
SM
MD
LG