Линклар

logo-print

Перуда президент сайловлари бўлиб ўтди


Якшанба куни Перуда президент сайловлари бўлиб ўтди. Сўровларга кўра, сайловда миллатчи партия лидери Олянта Умало пешқадамлик қилмоқда.

Унинг 31 ва 33 фоиз атрофида овоз қозонгани айтилмоқда. Иккинчи ўринда Перунинг 90 йилларидаги президенти Алберто Фухиморанинг қизи Кейко Фухимора экани тахмин қилиняпти.

Сўровлар Фухиморанинг 22 фоиз овоз олиб собиқ президент Алехандро Толедадан сал олдинда бораëтганлигини кўрсатди. Агар бу тахминлар рост чиқса, сайловнинг иккинчи босқичи 5 июнда ўтказилади.
XS
SM
MD
LG