Линклар

logo-print
Мисрнинг собиқ президенти Хусни Муборак прокуратурага сўроқ учун чақиртирилди. Муборак коррупцияга дахлдорлик ва ҳукуматга қарши чиққан намойишчилар ўлимида айбдорликда гумон қилинмоқда.

Бундан олдин Муборак ўзи ва оиласи шаънини ҳимоя қилиб, илгари сурилган айбловларнинг асоссиз эканлигини айтган эди. Хориж банкларида катта маблағ борлиги ҳақидаги айбловни ҳам Муборак рад қилди.

Якшанбанинг ўзида катта миқдорда давлат маблағларини ўмарганликда гумонланиб Миср собиқ бош вазири Ахмад Назиф ҳибсга олинди.

Ўша куннинг ўзида Қохирадаги Таҳрир майдонида юзлаб намойишчилар мамлакатни муваққат бошқараëтган маршал Муҳаммад Тантавий истеъфосини талаб қилиб чиқишди.

Айни намойишчилар Муборак ва сафдошлари маҳкамага тортилсин, деган талабни ҳам илгари суришди.
XS
SM
MD
LG