Линклар

11 апрел куни Францияда ҳижобга қарши қонун кучга кирди. Қонун жамоат жойларида, хусусан маъмурий идоралар, транспорт мактаб ва тиббий масканлар, почта ва пляжда аëлларнинг ҳижобда юришини тақиқлайди.

Қонун 2010 йил 12 октябрда баъзи ўзгартиришлар билан қабул қилинган эди. Душанбадан бошлаб хижоб, ниқоб ëки бурқада жамоат жойида юрган аëллар 150 евро жаримага тортилади. Суд қарорига кўра жарима фуқаронинг жамиятда ўзини тутиш меъëрлари ҳақидаги лекция тинглаш билан алмаштирилиши мумкин.

Аëлларни ҳижоб кийишга мажбурлаган шахслар 30 минг евро жаримага тортилади. Франциядаги мусулмон жамоалари бу қонунга қарши 9 апрел куни норозилик тадбири ўтказишди.
XS
SM
MD
LG