Линклар

АҚШ президенти масалаҳатчиси Араб ярим оролига борди


АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Том Данилон бугун Араб ярим оролидаги мамлакатларга ташрифини бошлайди.

Ташриф доирасида АҚШ мулозимининг Саудия Қироли Абдулла ва Бирлашган Араб Амирликлари рахбарлари билан учрашуви кўзда тутилган.

Саудия ва Бирлашган Араб Амирликлари март ойида аксил ҳукумат намойишчилари билан юзлашган Бахрайн хукумати сўровига кўра бу мамлакатга қўшин киргизишган эди. АҚШ ўз иттифоқчиларининг бу тадбирларини маъқулламаслигига ишора қилган эди.
XS
SM
MD
LG