Линклар

logo-print
Япония ҳукумати ўтган ой рўй берган зилзила ва цунами оқибатида шикастланган атом электр станцияси атрофидаги эвакуация зонасини кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқда.

Япония ҳукумати 11 март кунги табиий офатдан кейин Фукусима Дайичи АЭСи атрофида 20 километрлик хавфсизлик зонаси жорий қилган эди.

Япония Давлат вазири Юкио Эдано ҳукумат хавфсизлик зонаси атрофидаги қатор минтақалар аҳолисини, агар радиация даражаси нормадан ошса, эвакуацияга тайёр туриш ҳақида огоҳлантирди.

Японияда 9 балли зилзила ва унинг ортидан цунами рўй берганига душанба куни бир ой тўлди.

11 март кунги таббий офат оқибатида 28 мингга яқин одам нобуд бўлди ёки бедарак йўқолди. 150 минг одам бошпанасиз қолди.

Айни пайтда, 11 апрел куни Японияда Рихтер ўлчови бўйича 7,1 балл куч билан зилзила содир бўлди. Ҳукумат аҳолини цунамидан огоҳлантириди.
XS
SM
MD
LG