Линклар

Ироқдаги портлашда беш киши нобул бўлди


Ироқнинг Фаллужа шаҳрининг одамлар билан гавжум марказида иккита бомба портлагани оқибатида камида беш одам нобуд бўлди, 10 киши яраланди.

Ироқ Ички ишлар вазирлигидаги манбага кўра, автомобилга ўрнатилган бомба портлаган пайтда воқеа жойига сапёрлар гуруҳи билан борган полиция ходимлари ҳалок бўлган.

Бир оздан сўнг воқеага яқин жойда бўлган иккинчи автомобил портлагани оқибатида тинч фуқаролардан бир неча киши ўлган.
XS
SM
MD
LG