Линклар

Покистон разведкаси бошлиғи АҚШга сафар қилмоқда


Покистон Бош вазири Ю.Ғилоний (ч) ва Покистон разведка хизмати бошлиғи генерал Аҳмад Шужа Паша, Исломобод, 5 декабр 2008 йил

Покистон Бош вазири Ю.Ғилоний (ч) ва Покистон разведка хизмати бошлиғи генерал Аҳмад Шужа Паша, Исломобод, 5 декабр 2008 йил

Покистон ва АҚШ разведка хизматлари ўртасида келишмовчилик юзага келган бир пайтда Покистон разведка агентлиги - ISI (The Inter-Services Intelligence) раҳбари АҚШнинг Марказий разведка бошқармасидаги ҳамкасблари билан учрашмоқда.

ISI ташкилот раҳбари Аҳмад Шужа Пашанинг АҚШга сафари тафсилотлари ҳақида маълумот тарқатмади.

Марказий разведка бошқармасида шартнома асосида ишлган Реймонд Дэвис январ ойида Лаҳор шаҳрида икки покистонликни отиб ўлдирганидан кейин ISI ва Марказий разведка бошқармаси ўртасидаги алоқалар тўхтаб қолган эди.

Қўшма Штатлар Дэвис дипломатик даҳлсизликка эга эканини таъкидлашига қарамай, Покистон расмийлари уни қўлга олган.

Отиб ўлдирилганлар оиласига товон пули тўланганидан кейин Дэвис ўтган ой қўйиб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG