Линклар

logo-print
Қирғизистон жорий йилда Беларус-Қозоғистон-Россия ўртасида тузилган Божхона иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Қирғизистоннинг Иқтисодий ривожланиш вазири Учқун Ташбаев ҳукуматнинг 11 апрел кунги йиғилишида мамлакатнинг Божхона иттифоқига аъзо бўлиши ҳақида қарор қабул қилгани ва уни амалга ошириш учун махсус комиссия тузилганини маълум қилди.

Ташбаевга кўра, Божхона иттифоқи аъзоларининг 15 май куни Ялта шаҳрида ва сентябр ойида бўладиган кейинги йиғилишида бошқа масалалар қатори Қирғизистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши масаласи ҳам муҳокама этилади.

Айни пайтда Украина ва Тожикистон ҳам Божхона иттифоқига қўшилишга қизиқиш билдирган.

Беларус-Қозоғистон-Россия ўртасида тузилган Божхона иттифоқи 2010 йил 1 январдан фаолият юритиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG