Линклар

Кот-д'Ивуар президенти ҳибсга олинди


Лорен Гбагбо Кот-д'Ивуар президенти инагурацияси маросимидан сўнг, 4 декабр 2010 йил

Лорен Гбагбо Кот-д'Ивуар президенти инагурацияси маросимидан сўнг, 4 декабр 2010 йил

Кот-д'Ивуар президенти Лорен Гбагбо Абижан шаҳридаги президентлик саройида қўлга олинди.

Кот-д'Ивуарнинг БМТдаги элчиси Юсуф Бамба БМТнинг Ню Йоркдаги Бош қароргоҳида журналистларга Гбагбо суд қилинишини айтди.

- Мен шуни мамнуният билан расман эълон қиламанки, Кот-д'Ивуарнинг собиқ президенти Лорен Гбагбо ҳибсга олинди. Унинг соғлиги яхши ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. У суд қилинади - деди БМТдаги Кот-д'Ивуар элчиси.

Собиқ президентни ким қўлга олгани ҳозирча аниқ эмас.

Гбагбонинг матбуот вакили (Туссаинт Алаин) Ройтерс ахборот агентлигига уни Франция ҳарбийлари ушлаб мухолифат қўлига топширганини айтди.

Бироқ Кот-д'Ивуардаги Франция элчихонаси Лорен Гбагбони мухолифат кучлари ҳибсга олганини айтди.
XS
SM
MD
LG