Линклар

Бугун инсон фазога учган куннинг 50 йиллиги нишонланмоқда.


1961 йил 12 апрел куни Совет космонавти Юрий Гагарин космосга учган эди.

Россия мактабларида сана муносабати билан махсус дарслар ўтилади. Москвада тантанали митинг ва концерт бўлади. 12 апрел оқшомида замбараклардан 50 та мушак отилади.

Гагарин парвозининг 50 йиллигаига бағишланган тадбирлар бошқа шаҳарларда ҳам бўлади. БМТ Бош Ассанблеяси 12 апрелни космосга одам учган халқаро кун дея эълон қилди.

Тошкентда ҳам Гагариннинг парвозининг 50 йиллиги нишонланди. Тошкентдаги Россия маданият ва фан маркази биносига йиғилганлар Юрий Гагариннинг Тошкентга сафари пайтидаги ноëб фото ва кино хужжатлар билан танишишди.

Шундай суратлардан бирида Гагарин чуст дўппи кийган холда акс этган. 1961 йилдан 1968 йилга қадар Юрий гагарин 6 марта Ўзбекистонга келган.

Ўзбек шоираси Зулфия Гагарин билан мулоқотларидан кейин "Йўлчи юрак" деган достон ëзган эди. Умуман Гагарин парвози Марказий Осиë шоирларига илҳом ато қилди. Шоир Ўлжас Сулаймонов 12 апрел куни бир кечада “Инсонга сажда қил замин” деган поемани ëзган ва бу поема дарҳол чоп қилиниб самолетдан ерга сочилган эди.

Тошкент марказида 1970 йилда ҳайкалтарош Постников яратган Гагарин монументи ўрнатилди. Ўтган асрнинг 70 йилларида Самарқандда ҳам Гагаринга ҳайкал тикилди.

Ўзбекистон мустақил бўлган илк кунларда Тошкентдаги марказқўм биноси олдида қад кўтарган Гагарин ҳайкали Чилонзор савдо марказига олиб бориб ўрнатилди.

Ҳайкал ортидаги 28 метрлик стелланининг ярмини қирқиб ташлашди. Самарқанддаги Гагарин ҳайкали эса 2008 йил бузиб ташланди.
XS
SM
MD
LG