Линклар

Ливия мухолифати Африка Иттифоқининг Муаммар Қаддафий тарафдорлари билан муросага келиш таклифини рад қилди.

Ливия ўтиш даври миллий кенгаши раиси Мустафо Абдул Жалил Бенғозидаги матбуот анжуманида сўзга чиқиб мухолифат Муаммар Қаддафийни кеткизишдан бошқа таклифга рози эмас, дея таъкидлади.

Қаддафий Африка давлатларининг бир неча раҳбарлари билан учрашув пайтида муроса таклифига кўнган эди.

Бу таклиф зудлик билан ўт очишни тўхтатишни тақозо қилади.

Душанба куни Қаддафий кучлари мамлакат ғарбидаги Мисрата шаҳридаги исëнчилар истеҳкомларини ўққа тутди.
XS
SM
MD
LG