Линклар

Душанба куни қўлга олинган Кот-д'Ивуарнинг собиқ президенти Лорен Гбагбо ўз тарафдорларига видеомураожат қилиб ўт очишни тўхтатишга чақирди. Видеомурожаат маҳаллий телеканал тарафидан ëйинланди.

Кот-д'Ивуар президенти Лорен Гбагбо Абижан шаҳридаги президентлик саройида қўлга олинган эди.

Собиқ президентни ким қўлга олгани ҳозирча аниқ эмас.

Гбагбонинг матбуот вакили Туссаинт Алаин Ройтерс ахборот агентлигига собиқ президентни Франция ҳарбийлари ушлаб мухолифат қўлига топширганини айтди.

Бироқ Кот-д'Ивуардаги Франция элчихонаси Лорен Гбагбони мухолифат кучлари ҳибсга олганини айтди.

АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон собиқ президент қўлга олинганини олқишлади.

- Биз сабрсизлик билан президент Уаттара билан у олиб борадиган миллий муроса режаси иқтисодий тараққиëт ва мамлакатни тиклаш йўлида ҳамкорлик қилишни кутмоқдамиз,- деди Клинтон хоним
XS
SM
MD
LG