Линклар

logo-print

Расмийлар Минскда яна портлаш рўй бергани ҳақидаги хабарни инкор қилмоқда


Беларус ички ишлар вазирлиги Минскда яна портлаш содир этилганига оид хабарни инкор қилди.

Бироз аввал Минскнинг "Москва" автобус бекатида портлаш рўй бергани ҳақида "Озодлик" радиоси мухбирларини хабар қилганди.

Кеча Беларус пойтахти Минскдаги “Октябрская” метро бекатида рўй берган портлаш оқибатида 12 одам ҳалок бўлган, 150 ортиқ одам яраланган эди.

Мамлакат прокуратураси портлашни террор амали бўлганини билдирди. Портлаш маҳаллий вақт билан кечки соат олтиларда, бекат йўловчилар билан тирбанд бир пайтда юз берган.

"Октябрьская" бекати мамлакат президенти Александр Лукашенконинг идорасига яқин ерда жойлашган.
XS
SM
MD
LG