Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:26

Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилмоқчи


Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев россиялик ҳамкасби Владимир Путинга Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилиши ҳақида ваъда берган эди.
Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев россиялик ҳамкасби Владимир Путинга Қирғизистон Божхона иттифоқига қўшилиши ҳақида ваъда берган эди.

Қирғизистон ҳукумати Россия, Қозоғистон ва Белорусдан иборат бўлган Божхона иттифоқига қўшилиш нияти ҳақида қарор қабул қилди.

.
Ҳукумат тарқатган маълумотда айтилишича, бу борада музокаралар олиб борадиган махсус комиссия таркиби ҳам шакллантирилган.

Қирғизистон Бош вазири Алмазбек Атамбаев жорий йил охиригача Қирғизистон мазкур иттифоққа қабул қилинишига умид билдирди.

Ҳукумат Божхона иттифоқига қўшилиш билан хазинага тушадиган даромад бир неча миллиард долларга кўпайиши, янги иш ўринлари яратилиши ва енгил саноат ривожланишини билдирмоқда.

Рақамлар Божхона иттифоқи зарурлигини кўрсатмоқда

Қирғиз расмийлари Божхона иттифоқига қўшилиш бюджетга қўшимча даромад келтиришини айтмоқдалар.

Қирғизистон ҳукумати тарқатган маълумотда айтилишича, Божхона иттифоқига аъзо бўлиш мамлакат учун ўта зарур бўлган шартдир. Чунки Қирғизистонннинг Божхона иттифоқига аъзо бўлган Россия, Қозоғистон ва Белорус билан савдо айланмаси йилига қарийиб 2,5 миллард долларга етади. Бу эса Қирғизистон савдо айланмасининг деярли 45 фоизини ташкил этади. Жумладан, Қирғизистон бу мамлакатларга ўзида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 40 фоиздан ортқироғини экспорт қилади.

Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги ҳисоб-қитобига кўра, мамлакатнинг Божхона иттифоқига қўшилмагани туфайли, 2010 йилнинг бир неча ойида қирғиз иқтисоди 358 миллион долларлик зарар тортган. 2011 йил 1 июлидан Божхона иттифоқига кирган давлатлар экспорт қилинаётган маҳсулотларга солиқларни кўпайтиришни режаламоқда. Бу ҳолда Қирғизистон иқтисоди 6 ой ичида 2 миллард долларлик зиён тортиши мумкин.

Божхона иттифоқи: керак ёки керак эмас?

Иқтисодчи Жумақодир Акенеев Қирғизистон Божхона иттифоқига кириши зарур, деб ҳисоблайди:

Иқтисодчи Жумақодир Акенеев.
- Биз ўзимизга энг керакли маҳсулотларни Божхона иттифоқига кирган давлатлардан сотиб оламиз. Булар ёнилғи - мойлаш маҳсулотлари, темир терсак, ёғоч ва бошқа маҳсулотлар. Божхона иттифоқи шартлари тўла кучга кирганида, бу мамлакатлардан маҳсулот олиб чиқиш ёки маҳсулот олиб кириш жуда мураккаб бўлиб қолади. Шунинг учун бу иттифоққа албатта қўшилишимиз шарт, -дейди Жумақодир Акенеев.

Айни пайтда бошқа бир иқтисодчи Эсенгул Ўмуралиев Божхона иттифоқига қўшилиш билан Қирғизистон сиёсий-иқтисодий жиҳатдан қарам бўлиб қолиши мумкинлигини айтади. Негаки, Божхона иттифоқида Россия 57 фоиз овозга эга. Қирғизистонга эса бу иттифоқда 14 фоизга етмаган овоз берилиши мумкин.

Эксперт Эсенгул Ўмуралиев.
- Биз мустақил иқтисодий сиёсат юритолмай, қарам бўлиб қолишимиз мумкин. Иккинчидан, бюджетга тушаётган даромад озайиб кетиши эҳтимол. Чунки импорт ва экспорт қилинаётган маҳсулотлардан солиқлар миқдори камаяди. Учинчидан, биз Халқаро савдо ташкилотига аъзо давлат сифатида бу ташкилот қоидаларини бузиб қўйсак, бошқа давлатлар билан бўлаётган 68 фоизлик савдо айланмаси тўхтаб қолиши мумкин,-дейди Эсенгул Ўмуралиев.

"Божхона иттифоқига қўшилсак ҳам зиён, қўшилмасак ҳам"

Бишкеклик ишбилармонлар эса Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига қўшилиши билан мамлакат ичкарисидаги нарх-наво кўтарилиши мумкинлигидан ташвишланмоқдалар. Чунки бу ҳолатда Хитойдан ва
Бишкеклик ишбилармонлар Божхона иттифоқига аъзо бўлиш билан Қирғизистонда Хитойдан келган маҳсулотлар қимматлашидан ташвишдалар.
Божхона иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан мамлакатга олиб кирилаётган ва учинчи давлатларга экспорт қилиниши кутилаётган маҳсулотлар нарҳи 15 фоизгача кўтарилиши мумкин.

- Ишбилармонлар кенгаши махсус тадқиқот ўтказиб, Божхона иттифоқига қўшилиш нарх-наво сиёсатига жуда салбий таъсир кўрсатади, деган хулосага келган. Қизиғи шундаки, Божхона иттифоқига кирсак ҳам зиён тортамиз, кирмасак ҳам. Лекин бу иттифоққа қўшилмасак, камроқ зиён кўрар эканмиз,-дейди Бишкек ишиблармонлар кенгаши расмийси Бақай Жунушов.
XS
SM
MD
LG