Линклар

logo-print
Яманда феврал ойи оҳирида маҳаллий қабила вакиллари тарафидан ўғирлаб кетилган ва қирқ кундан буён шу гуруҳлар қўлида ушлаб турилган тожикистонлик ўзбек шифокори Ҳамиджон Олчибоев озод этилгани айтилмоқда.

Бу ҳақда Олчибоевни Яманда ишга ëллаган Россиянинг "Техностройэкспорт" ширкати вакиллари маълум қилди.

- Ҳамиджонни бугун тунда озод этишди. Аҳволи яхши, ҳозир у ҳукумат расмийлари ҳузурида, уни махсус зиёфатга таклиф этишган,- деди "Техностройэкспорт" вакили Саидаҳмад Беков.

Шабвадаги қабила вакиллари 2009 йили декабр ойида ҳукумат кучлари томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаларидан ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳукуматдан товон пули ундириш ва айбдорларни жавобгарликка тортишга эришиш мақсадида шифокорни ўғирлаган эдилар.

Ҳамиджон Олчибоев гаровдан нима эвазига озод этилгани ошкор қилингани йўқ. Яманда хориж фуқароларининг ўғирлаб кетилиши ва уларнинг озод этилиши эвазига турли талабларнинг қўйилиши тез-тез рўй бериб туради.

28 феврал куни ўғирлаб кетилган Ҳамиджон Олчибоев Россиянинг "Техностройэкспорт" ширкати орқали тузилган шартнома асосида 2007 йилдан бери Яман пойтахти Санаадан 250 километр шарқда жойлашган Шабва вилоятида жарроҳ бўлиб ишлаб келган.
XS
SM
MD
LG