Линклар

Минск мотам тутди


Бугун Белорус пойтахти Минск шаҳрида 11 апрел куни метродаги портлаш қурбонлари хотирасига мотам тутилди.

Минск кўчаларида осилган давлат байроғига мотам лентаси бойланган. Ҳафта охирига қадар Минскда кўнгилочар тадбирлар бекор қилинди. Бугуннинг ўзида портлаш қурбонларидан баъзиларининг дафн маросимлари бўлди. Фожиа жойига шаҳарликлар гуллар ва шамлар элтмоқда.

11 апрел куни Минск метросининг Октябр бекатидаги ўтирғич остига қўйилган бомба портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. 150 дан зиëд киши жароҳат олиб касалхонага ëтқизилди.

Тергов воқеанинг турли версияларини кўриб чиқмоқда. Минск расмийлари бир неча шахснинг қўлга олинганини айтишди.
XS
SM
MD
LG