Линклар

Ливия нефт – газ саноатидаги 20дан зиëд ширкат Европа Иттифоқининг Муаммар Қаддафий режимига қарши жорий қилган "қора рўйхати"га киритилди.

Германия Ташқи Ишлар вазири Гидо Вестервеллега кўра, гап Ливия нефтини эмбарго қилиш ҳақида бормоқда. Ливияда кунига бир миллион 700 минг баррел нефт қазиб олинади. Бу нефтнинг асосий қисмига Европа харидор эди.

Бугунгача БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливияга жойри қилган санкциялар жумласидан қурол эмбаргосини тадбиқ қилган. Бу санкциялар Қаддафий атрофидаги бир қанча мулозимларга виза чекловларини ҳам назарда тутади.
XS
SM
MD
LG