Линклар

Ҳусни Муборак касалхонага ëтқизилди.


Сешанба куни Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак касалхонага ëтқизилди.

Муборак Мисрдаги қўзғолон қурбонлари борасидаги сўроқ пайтида ўзини ëмон ҳис қилган ва касалхонанинг жонлантириш бўлимига зудлик билан ëтқизилган.

Терговчилар Муборак давлат маблағларини ўзлаштирганми деган саволга ҳам жавоб қидиришган эди.

Қохира ва Искандариядаги намойишчилар талабига кўра Ҳусни Муборак истеъфо беришга мажбур бўлган эди. Истеъфодан сўнг Муборак Қизил денгиз соҳилидаги Шарм-аш-Шайх шаҳридаги қароргоҳида яшай бошлади.
XS
SM
MD
LG