Линклар

Собиқ президент Гбагбо Абиджондан кетди


Кот-д'Ивуарнинг собиқ президенти Лоран Гбагбо ҳибсга олинганидан бир кун ўтиб Абиджонни БМТ тинчликпарвар кучлари ҳамрохлигида тарк қилди.

Бу ҳақда ҳабар берган БМТ вакили Гбагбонинг қаерга йўл олганини айтмади.

БМТ тинчликпарвар кучлари собиқ президентнинг хавфсизлигини таъминлаëтгани айтилди холос.

Гбагбо иқтидордаги президент Алассан Уаттар тарафдорлари томонидан ҳафта бошида қўлга олинган эди. Сайловда ютқазган Гбагбо - халқаро ҳамжамият эътироф этган маъшру президентга ҳокимиятни бўшатиб беришни истамай қуролли қаршилик йўлини тутган эди.

Қўлга олинганидан сўнг Гбагбо ўз тарафдорларига "Таслим бўлиб, оқ байроқ кўтаринглар", деб айтди. Гбагбонинг баъзи тарафдорлари бу чақириққа қарамасдан қуролли қаршиликни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG