Линклар

logo-print

Гагарин парвозининг 50 йиллиги нишонланди


Russia -- A visitor looks at an exhibit during the opening of an exhibition of Soviet space placards at the Museum of modern art in Siberian city of Krasnoyarsk, 12Apr2011

Russia -- A visitor looks at an exhibit during the opening of an exhibition of Soviet space placards at the Museum of modern art in Siberian city of Krasnoyarsk, 12Apr2011

Миланнинг Леонардо да Винчи миллий музейида илк фазогир Гагарин жасорати хотирланди.

Бу музейда Леонардо Да Винчи ихтиро қилган дунëдаги илк учқич сақланади.

Сешанба куни музейда бўлиб ўтган “дунëни бирлаштирган жасорат” тадбирида қатнашган совет ва америка фазогирлари Валерий Токареч ва Ронни Уолтер Каннингэм Гагариннинг фазога илк парвози Колумб Америка қитъасини кашф қилганидан кейин рўй берган мухим ходиса деган фикрни айтишди.

1961 йил 12 апрел куни Совет космонавти Юрий Гагарин космосга учган эди. Россия мактабларида сана муносабати билан махсус дарслар ўтилди. Москвада тантанали митинг ва концерт бўлди.

12 апрел оқшомида замбараклардан 50 та мушак отилди. Гагарин парвозининг 50 йиллигаига бағишланган тадбирлар бошқа шаҳарларда ҳам бўлди.

БМТ Бош Ассанблеяси 12 апрелни космосга одам учган халқаро кун дея эълон қилди. Гагарин учиши учун синалган Восток кемасининг капсуласи сешанба куни Ню Йоркдаги Sotheby's ким ошди савдосида 2 миллион 882 минг 500 долларга сотилди.

Бу юмалоқ капсула ичида Зездочка лақабли ит ва бир одам бўйли қўғирчоқ 1961 йил 25 март куни фазога учиб, яна эсон омон ерга қўнишган эди.

Тошкентда ҳам Гагариннинг парвозининг 50 йиллиги нишонланди. Бу тадбирларда ўзбеклардан чиққан ўзганлик фазогир Солижон Шарипов ҳам иштирок этди.

Солижон Шарипов: "Орадан 50 йил ўтган бўлса ҳам Гагарин жасоратининг ҳануз янги парвозларга илҳом беради", дея билдирди. Тошкентдаги Россия маданият ва фан маркази биносига йиғилганлар Юрий Гагариннинг Тошкентга сафари пайтидаги ноëб фото ва кино ҳужжатлар билан ҳам танишишди.
XS
SM
MD
LG