Линклар

logo-print

Тошкентда медиа-анжуман иш бошлайди


15 апрелда Тошкентда талабаларнинг медиа-анжумани иш бошлайди.

Озодлик радиосига бу ҳақда билдирган анжуман ташкилотчиси Ўзбекистон Миллий университети Интернет журналистика кафедраси ходимига кўра¸ Конференция 15 апрел куни университет Маданият уйида бошланади.

Анжуманда блоггер журналистикаси масалалари муҳокама қилиниб энг яхши блоггер ва сайтлар аниқланиши кутилмоқда.

Суҳбатдош анжуманда интернет цензураси¸ сўз эркинлиги каби масалалар муҳокама қилинмаслигини айтди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистонни интернет душмани деб эълон қилган. Ўзбекистонда расмийларни танқид қилувчи қатор сайтлар, жумладан, Озодлик сайти ҳам тўсиб қўйилган. Ўндан ошиқ журналист ва фуқаролик жамияти фаоллари Ўзбекистон қамоқларида жазо ўтамоқда.
XS
SM
MD
LG